Меҳнат кодекси 534-моддаси
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, шунингдек бошқа давлат органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. (534-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Ушбу Кодекснинг, шунингдек бошқа қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни прокуратура органлари ўз ваколатлари доирасида «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширади. Фаолиятнинг айрим соҳаларида ишларни бехатар олиб бориш талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви (давлат энергетика назорати, давлат санитария-эпидемиология назорати, саноат, ядровий ҳамда радиациявий хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва ҳоказолар) ваколатли давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Тасарруфидаги ташкилотларда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан идоравий назорат қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда шартларда давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 533. Ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиш
Кейинги модда →
Модда 535. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси
Қўшни моддалар
- 530Меҳнат ҳуқуқларини ходим томонидан ҳимоя қилиш тушунчаси ва ҳимоя қилишни амалга ошириш
- 531Ўзини ўзи ҳимоя қилиш шакллари
- 532Ходимлар ўзини ўзи ҳимоя қилишига иш берувчининг монелик қилмаслик мажбурияти
- 533Ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиш
- 535Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси
- 536Давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар
- 537Давлат меҳнат инспекторларининг ғайриқонуний қарорлари, ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
- 538Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.