Меҳнат кодекси 533-моддаси
Ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиш
Қуйидагилар ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилишдир: ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда назарда тутилмаган ҳолларда ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришни била туриб рад этиши; ушбу Кодекс 531-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда ходимнинг меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришни иш берувчини бу ҳақда хабардор қилмасдан рад этиши; ўзини ўзи ҳимоя қилишига асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин ҳам ходим ўзини ўзи ҳимоя қилишни тўхтатишни рад этиши. Ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиш ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин. Ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқининг суиистеъмол қилиниши иш берувчига ҳақиқатда тўғридан-тўғри зарар етказилишига олиб келган ҳолларда, ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда ва миқдорларда ушбу зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти ходимнинг зиммасига юклатилиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 532. Ходимлар ўзини ўзи ҳимоя қилишига иш берувчининг монелик қилмаслик мажбурияти
Кейинги модда →
Модда 534. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари
Қўшни моддалар
- 529Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий усуллари
- 530Меҳнат ҳуқуқларини ходим томонидан ҳимоя қилиш тушунчаси ва ҳимоя қилишни амалга ошириш
- 531Ўзини ўзи ҳимоя қилиш шакллари
- 532Ходимлар ўзини ўзи ҳимоя қилишига иш берувчининг монелик қилмаслик мажбурияти
- 534Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари
- 535Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси
- 536Давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар
- 537Давлат меҳнат инспекторларининг ғайриқонуний қарорлари, ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.