Меҳнат кодекси 531-моддаси

Ўзини ўзи ҳимоя қилиш шакллари

Ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида ходим ўз ҳаётига ва соғлиғига бевосита таҳдид солувчи ишни бажаришни, шунингдек иш берувчининг талабига кўра қуйидагиларни: меҳнат шартномасида назарда тутилмаган ишни; қонунга хилоф ёки ҳаётини ва соғлиғини хавф остига қўядиган, ходимнинг ёхуд бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига, ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни бажаришни иш берувчини ёки ўзининг бевосита раҳбарини ёхуд иш берувчининг бошқа вакилини ёзма шаклда хабардор қилган ҳолда рад этиши мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилмагунига қадар ишни ёки ҳаракатларни бажаришни рад этиш вақтида ходимнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган барча ҳуқуқлари сақланиб қолади. Ходим ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ўзга ҳолларда ҳам ишларни ёки ҳаракатларни бажаришни ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида рад этиш ҳуқуқига эга.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.