Меҳнат кодекси 536-моддаси
Давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар
Давлат меҳнат инспекторлари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида иш берувчиларни қонунчиликда белгиланган тартибда режали ҳамда режадан ташқари текширувлардан ўтказади. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя этилиши, давлат меҳнат инспекторларининг текширувлар давомида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларининг иш берувчилар томонидан бажарилиши текшириш предметидир. Давлат меҳнат инспекторлари томонидан текширувлар ўтказиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 535. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси
Кейинги модда →
Модда 537. Давлат меҳнат инспекторларининг ғайриқонуний қарорлари, ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Қўшни моддалар
- 532Ходимлар ўзини ўзи ҳимоя қилишига иш берувчининг монелик қилмаслик мажбурияти
- 533Ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиш
- 534Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари
- 535Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси
- 537Давлат меҳнат инспекторларининг ғайриқонуний қарорлари, ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
- 538Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик
- 539Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати субъектлари
- 540Касаба уюшмаларининг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғидаги ҳуқуқлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.