Меҳнат кодекси 378-моддаси

Ишлаб чиқариш таълимининг вақти

Ўқувчининг ҳафта ичидаги ишлаб чиқариш таълими вақти ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасидан ошмаслиги керак. Ташкилотда ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ўқувчилар, иш берувчи билан келишилган ҳолда меҳнат шартномаси бўйича ишдан тўлиқ озод қилиниши ёки бу ишни тўлиқ бўлмаган иш вақти шартларида бажариши мумкин. Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг амал қилиши даврида ўқувчи иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилинмаслиги, шунингдек ишлаб чиқариш таълими билан боғлиқ бўлмаган хизмат сафарларига юборилмаслиги керак.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.