Меҳнат кодекси 374-моддаси
Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг мазмуни
Ишлаб чиқариш таълими шартномасида қуйидагилар кўрсатилиши керак: тарафларнинг номи; ўқувчи томонидан олинадиган аниқ малака; иш берувчининг ўқувчига ишлаб чиқариш таълимини ўташ учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш мажбурияти; ўқувчининг ишлаб чиқариш таълимини ўташ ва олинган малакага мувофиқ иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича ишлаб чиқариш таълими шартномасида белгиланган муддат давомида ишлаб бериш мажбурияти; ишлаб чиқариш таълимининг муддати; ўқиш даврида меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори; тарафларнинг реквизитлари. Ишлаб чиқариш таълими шартномасида тарафларнинг келишуви билан белгиланган бошқа шартлар ҳам бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш таълими шартномасида белгиланган, иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича ишлаб бериш муддати ишлаб чиқариш таълими муддатига ҳамда иш берувчининг уни ўтказишга доир чиқимларига мутаносиб бўлиши ва ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу Кодекснинг 110-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига мувофиқ белгиланган муддатли меҳнат шартномасининг энг кўп давридан ошиб кетмаслиги керак.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 373. Ишлаб чиқариш таълими шартномаси тушунчаси
Кейинги модда →
Модда 375. Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг муддати ва шакли
Қўшни моддалар
- 370Иш берувчининг ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 371Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш чоғида ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 372Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка
- 373Ишлаб чиқариш таълими шартномаси тушунчаси
- 375Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг муддати ва шакли
- 376Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг амал қилиши
- 377Ишлаб чиқариш таълимининг шакллари
- 378Ишлаб чиқариш таълимининг вақти
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.