Меҳнат кодекси 381-моддаси

Ишлаб чиқариш таълими тугалланганидан кейин ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ишлаб чиқариш таълимини муваффақиятли тамомлаган иш қидираётган шахсларга ўзи таълимни ўтаган иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузилганда синов муддати белгиланмайди. Агар ўқувчи ишлаб чиқариш таълими тугаганидан кейин ишлаб чиқариш таълими шартномаси бўйича ва (ёки) меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларини узрли сабабларсиз бажармаса, шу жумладан ишга киришмаса, у ишлаб чиқариш таълими вақтида олинган стипендияни иш берувчига унинг талабига кўра қайтариб беради, шунингдек иш берувчининг ишлаб чиқариш таълими ўталиши муносабати билан қилинган, ўқиш тугаганидан кейин ҳақиқатан ишлаб берилмаган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган бошқа харажатларининг ўрнини ушбу Кодекснинг 348-моддасига мувофиқ қоплайди.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.