Меҳнат кодекси 358-моддаси

Ходимнинг ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солаётган ишни бажаришни рад этиш ҳуқуқи

Ходим иш жараёнида ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида иш берувчини дарҳол хабардор қилиб, ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунига қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақли. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. Агар ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига хавф соладиган ҳолатлар юзага келмаганлиги аниқланса, иш берувчи ушбу Кодекснинг 302 — 311-моддаларида белгиланган тартибда ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.