Меҳнат кодекси 288-моддаси
Иш сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлганда, шунингдек дала шароитларида ва вахта усулида ишланганда компенсация тўловлари
Сайёр хусусиятга эга иш учун устамалар қуйидаги энг кам миқдорларда белгиланади: ташкилот жойлашган жойдан иш жойига (объектга) етиб бориш ва орқага қайтиш учун сафар кун давомида уч соатдан кам бўлмаган ва иш вақтидан ташқари вақтда амалга оширилган ҳолларда, — қонунчиликда белгиланган суткалик ставканинг саксон фоизигача ва саксон фоизи миқдорида, уч соатдан кам бўлган ҳолларда эса қирқ фоизигача ва қирқ фоизи миқдорида; ишларни йўлда бажариш билан боғлиқ сафар чоғида — йўлда ўтган ҳар бир кун учун ойлик тариф ставкасининг (маошнинг) бир ярим фоизи, йўловчи поездларига, почта-багаж поездларига, йўловчи поездлари ва почта вагонларининг ресторан-вагонларида (кафе-буфетларда) хизмат кўрсатувчи ходимларга эса уч фоизи миқдорида; агар ходимлар бир ойда ўн икки ва ундан ортиқ кун сафарда бўлса, — қонунчиликда белгиланган суткалик норманинг йигирма фоизигача, агар бир ойда ўн икки кундан кам сафарда бўлса, — сайёр хусусиятга эга шароитлардаги ишнинг бир суткаси учун ойлик тариф ставкасининг (маошнинг) ўн беш фоизигача миқдорда. Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устама қуйидаги энг кам миқдорларда белгиланади: олис объектларда бўлиш кунларида — ҳар бир тўлиқ ишланган иш куни (смена) учун ходим кунлик ставкасининг ўттиз фоизигача; объект жойлашган ерга бориш ва орқага қайтиш кунларида — ходимнинг кунлик тариф ставкаси миқдорида. Дала шароитларидаги иш учун дала нафақаси қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган миқдорда тўланади: бевосита дала ишлари ўтказиладиган объектларда, ташкилотнинг даладаги базавий шаҳарчасидан ташқарида ишлаганда — кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти фоизи; ташкилотларнинг даладаги базавий шаҳарчаларида бажариладиган иш учун — кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки фоизи. Вахта усулидаги иш учун ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорда устама белгиланади. Жамоа шартномаси ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ички ҳужжат ёхуд ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув билан ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилганидан кўпроқ миқдорда компенсациялар белгиланиши мумкин. Бунда ушбу моддада белгиланган миқдорлардан ортиқ бўлган тўловларга солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ солиниши лозим.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 287. Хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари
Кейинги модда →
Модда 289. Ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтаётганда компенсация тўловлари
Қўшни моддалар
- 284Кафолатли тўловларни молиялаштириш манбалари
- 285Компенсация тўловлари тушунчаси
- 286Иш берувчининг ходимга компенсация тўловларини амалга ошириш мажбурияти
- 287Хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари
- 289Ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтаётганда компенсация тўловлари
- 290Иш берувчининг йўлланмаси бўйича касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтишда ходимлар учун компенсация тўловлари
- 291Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходимда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик юз берган тақдирда харажатларни компенсация қилиш
- 292Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.