Меҳнат кодекси 287-моддаси

Хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари

Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир. Доимий иши кўчиб юриш ёки сайёр хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат сафарларига чиқиши хизмат сафарлари ҳисобланмайди. Хизмат сафарига юборилган тақдирда иш берувчи ходимга қуйидагиларни қоплаши шарт: йўлкира харажатлари; турар жой ижараси харажатлари; доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (суткалик); ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар. Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари жамоа шартномаси ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжат билан белгиланади. Бунда харажатлар ўрнини қоплаш миқдори бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.