Меҳнат кодекси 289-моддаси
Ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтаётганда компенсация тўловлари
Иш берувчи билан олдиндан келишув бўйича бошқа жойга ишга кўчиб ўтган ходимларга, шунингдек тақсимот бўйича яшаш жойларидан ташқарида иш жойи берилган таълим ташкилотларининг битирувчиларига қуйидагилар компенсация қилинади: ходим ва оила аъзолари (эр, хотин, улар билан бирга яшайдиган, уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари) йўлкирасининг йўл чипталарини олиш учун қилинган ҳақиқий харажатлари миқдоридаги қиймати; темир йўл ёки автомобиль транспортида ходимнинг ўзига беш юз килограммгача ва у билан бирга кўчиб ўтаётган оила аъзоларига жами беш юз килограммгача бўлган мол-мулкни ташиш харажатлари; йўлда бўлишнинг ҳар бир кунига хизмат сафарлари учун назарда тутилган миқдорда суткалик тўловлар; агар кўчиб ўтаётган ходимнинг ушбу жойда шахсий уй-жойи мавжуд бўлмаса ҳамда иш берувчи ушбу ходимга ва унинг оила аъзоларига тегишли уй-жой тақдим этмаса, уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар; янги иш жойи бўйича бир ойлик тариф ставкаси (маош) миқдорида бир марталик нафақа (кўтарма пул), шунингдек ходим билан бирга кўчиб ўтаётган ҳар бир оила аъзосига кўчиб ўтаётган ходим тариф ставкасининг (маошнинг) учдан бир қисми, башарти ушбу оила аъзолари ходимга алоҳида уй-жой берилган кундан эътиборан ўн икки ой ичида кўчиб ўтса. Агар ходим бошқа жойдаги ишга келмаса, худди шунингдек меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда узрли сабабсиз ишга киришмаса, шунингдек, агар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси унинг ташаббуси билан ёки иш берувчининг ташаббуси билан ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асосларга кўра бекор қилинган бўлса, ходим (битирувчи) олинган маблағни қайтариб бериши шарт. Агар ходим узрли сабабга кўра (ишнинг давом этишига тўсқинлик қиладиган касаллик, иш жойи жойлашган ҳудуддан ташқарида истиқомат қилувчи ўз қарамоғидаги шахсларга ғамхўрлик қилиш зарурати ва бошқалар) иш бошламаган бўлса ёки иш бошлаган кунидан эътиборан бир йил ўтгунига қадар меҳнат шартномасини бекор қилса, олинган маблағларни иш берувчига қайтариши керак, бундан йўлкира қиймати мустасно. Жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан тасдиқланадиган касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжатда бошқа жойда ишлаш учун кетаётган ходимлар учун тўловларнинг ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилганидан юқорироқ миқдорлари белгиланиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 288. Иш сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлганда, шунингдек дала шароитларида ва вахта усулида ишланганда компенсация тўловлари
Кейинги модда →
Модда 290. Иш берувчининг йўлланмаси бўйича касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтишда ходимлар учун компенсация тўловлари
Қўшни моддалар
- 285Компенсация тўловлари тушунчаси
- 286Иш берувчининг ходимга компенсация тўловларини амалга ошириш мажбурияти
- 287Хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари
- 288Иш сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлганда, шунингдек дала шароитларида ва вахта усулида ишланганда компенсация тўловлари
- 290Иш берувчининг йўлланмаси бўйича касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтишда ходимлар учун компенсация тўловлари
- 291Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходимда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик юз берган тақдирда харажатларни компенсация қилиш
- 292Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш
- 293Ходимга тегишли мол-мулкдан иш берувчининг манфаатларини кўзлаб фойдаланилганда харажатларни компенсация қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.