Меҳнат кодекси 283-моддаси
Қон ва унинг таркибий қисмларини топширганда ходимларга кафолатли тўловлар
Иш берувчи тиббий текширувдан ўтиш кунида ҳамда қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш кунида ходимларни тиббиёт муассасаларига монеликсиз юбориши шарт. Агар иш берувчи билан келишувга биноан ходим қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш кунида ишга чиққан бўлса (бундан ходимнинг ўша куни ишга чиқиш имкони бўлмаган зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида бажариладиган ишлар мустасно), унга ўз хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилади. Ҳар йилги меҳнат таътили даврида, дам олиш кунида ёки ишланмайдиган байрам кунида қон ва унинг таркибий қисмларини топширган тақдирда, ходимга унинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилади. Донор бўлган ходимларга бевосита қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган ҳар бир кундан кейин дам олиш куни берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра бу кун йиллик меҳнат таътилига қўшилади ёки қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган кундан кейин йил давомида бошқа вақтда бу кундан фойдаланилиши мумкин. Тиббий текширув ўтказиладиган ҳамда қон ва унинг таркибий қисмлари топшириладиган кунда ишдан озод қилинганда, шунингдек дам олиш кунларида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. Донорлик фактини тасдиқлаш, шу жумладан тиббий текширувдан ўтиш ҳамда бевосита қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш қон хизмати томонидан берилган маълумотнома ёки бошқа ҳужжат асосида амалга оширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 282. Ходимлар давлат ва жамоат мажбуриятларини бажарганда бериладиган кафолатли тўловлар
Кейинги модда →
Модда 284. Кафолатли тўловларни молиялаштириш манбалари
Қўшни моддалар
- 279Кафолатли тўловлар ва кафолатли қўшимча тўловлар тушунчалари
- 280Иш берувчининг ходимга кафолатли тўловларни амалга ошириш мажбурияти
- 281Иш берувчининг ходимга кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириш мажбурияти
- 282Ходимлар давлат ва жамоат мажбуриятларини бажарганда бериладиган кафолатли тўловлар
- 284Кафолатли тўловларни молиялаштириш манбалари
- 285Компенсация тўловлари тушунчаси
- 286Иш берувчининг ходимга компенсация тўловларини амалга ошириш мажбурияти
- 287Хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.