Меҳнат кодекси 19-моддаси
Ходим ва иш берувчи якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари сифатида
Ходим ва иш берувчи якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларнинг субъектларидир. Меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқатига ва муомала лаёқатига эга бўлган, ушбу Кодексда белгиланган ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ходимлар бўлиши мумкин. Қуйидагилар иш берувчилар сифатида иш юритиши мумкин: мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар; ташкилотларнинг филиаллари, ваколатхоналари ёки бошқа алоҳида таркибий бўлинмалари (бундан буён матнда ташкилотларнинг алоҳида бўлинмалари деб юритилади); жисмоний шахслар. Жисмоний шахслар қуйидаги ҳолларда иш берувчилар бўлиши мумкин: агар улар юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинган бўлса; агар улар ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда ёрдамлашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллашни амалга оширса; агар қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда уларнинг касбий фаолияти рўйхатдан ўтказилиши ва (ёки) лицензияланиши лозим бўлса ҳамда улар мазкур фаолиятни амалга ошириш мақсадида ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларга киришган бўлса.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 18. Иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари
Кейинги модда →
Модда 20. Ходимнинг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати
Қўшни моддалар
- 15Ички ҳужжатларнинг ўзаро нисбати
- 16Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва меҳнат шартномасининг ўзаро нисбати
- 17Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларининг ва меҳнат шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслиги
- 18Иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари
- 20Ходимнинг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати
- 21Ходимнинг ҳуқуқлари
- 22Ходимнинг мажбуриятлари
- 23Иш берувчининг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.