Меҳнат кодекси 17-моддаси
Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларининг ва меҳнат шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслиги
Ушбу Кодекс 13-моддасининг иккинчи қисмида, 14-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида, 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этмаслик ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларининг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. Ушбу Кодекс 16-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя этмаслик ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. Ҳақиқий бўлмаган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидалари, шунингдек меҳнат шартномасининг шартлари қўлланилмайди. Бундай қоидалар ва шартлар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар айрим қоидаларининг ёки меҳнат шартномаси алоҳида шартларининг ҳақиқий эмаслиги тегишли ҳужжатнинг ёки меҳнат шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 16. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва меҳнат шартномасининг ўзаро нисбати
Кейинги модда →
Модда 18. Иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари
Қўшни моддалар
- 13Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати
- 14Жамоа келишувларининг ўзаро нисбати ва ички ҳужжатлар билан ўзаро нисбати
- 15Ички ҳужжатларнинг ўзаро нисбати
- 16Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва меҳнат шартномасининг ўзаро нисбати
- 18Иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари
- 19Ходим ва иш берувчи якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари сифатида
- 20Ходимнинг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати
- 21Ходимнинг ҳуқуқлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.