Меҳнат кодекси 15-моддаси

Ички ҳужжатларнинг ўзаро нисбати

Иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган, шунингдек иш берувчи якка ўзи қабул қилган ички ҳужжатлар жамоа шартномасига нисбатан ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирувчи қоидаларни ўз ичига олмаслиги керак. Иш берувчи якка ўзи қабул қилган ички ҳужжатлар ходимнинг ҳолатини иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирувчи қоидаларни ўз ичига олмаслиги керак. Агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда у ёки бу масала иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра ҳал этилиши кераклиги назарда тутилган бўлса, ушбу талабга риоя этиш иш берувчи учун мажбурийдир. Касаба уюшмаси қўмитаси ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган масалалар бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида иш берувчига унинг ёзма мурожаати олинган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда ёзма шаклда хабар бериши керак, бундан ушбу Кодексда бошқа муддат назарда тутилган ҳоллар мустасно. Агар мазкур муддат тугагач иш берувчининг мурожаати жавобсиз қолган бўлса, иш берувчи тегишли масалани касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олмасдан ҳал қилишга ҳақлидир. Ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси ташкил этилмаган ҳолларда иш берувчи қонунчиликка мувофиқ касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олиниши керак бўлган масалаларни ҳал қилиш нияти тўғрисида меҳнат жамоасини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Агар ахборот олинган кундан эътиборан икки ҳафта ичида меҳнат жамоасининг бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинадиган умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказилмаса, иш берувчи тегишли масалаларни мустақил равишда ҳал қилишга ҳақлидир.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.