Маданият ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларини тасдиқлаш ҳақида

Буйруқ, АВ рўйхати № 2341, 15.03.2012

Махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари: маданият ходимлари. Касблар рўйхати, ҳимоя воситалари турлари ва кийиш муддатлари.

Эслатма: Ушбу матн ахборот мақсадларида тақдим этилган. Расмий версияни олиш учун lex.uz даги асосий манбага мурожаат қилинг.

Ҳужжат бўлимлари

МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ УЧУН МАХСУС КИЙИМ, МАХСУС ПОЙАБЗАЛ ВА ЯККА ТАРТИБДА ҲИМОЯЛАНИШНИНГ БОШҚА ВОСИТАЛАРИНИ БЕПУЛ БЕРИШНИНГ НАМУНАВИЙ НОРМАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман: 1. Маданият ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. Вазир А. ХАИТОВ Тошкент ш., 2012 йил 5 март, 12-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 5 мартдаги 12-Б-сонли буйруғига ИЛОВА. Маданият ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг НАМУНАВИЙ НОРМАЛАРИ

Т/рКасб ва лавозим номлариМахсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларининг номлариФойдаланиш муддати (ойлар ҳисобида)
1.Бутафор (безовчи) декоратор, рассом декоратор, бўёқчи декоратор, кутубхоначи, библиографИп газлама костюм12
Ип газлама комбинезон ёки халат12
Комбинацияланган қўлқоп3
РеспираторЯроқсиз бўлгунча
2.Рассомчилик ва ҳайкалтарошлик устахонасида мой қайнатиш билан банд бўлган ходимКўкракпешли резина фартук6
Ип газлама халат12
Комбинацияланган қўлқоп3
3.Ҳайвонлар билан чиқишлар ва аттракционларда ишловчи ассистентИп газлама халат12
Ип газлама қўлқоп6
4.Ҳайвонларга ем ташувчи, сайилгоҳ ва ҳайвонот боғи фаррошиКомбинацияланган қўлқоп3
Кўкракпешли ип газлама фартук ёки халат12
5.Ҳайвонларга ем тайёрловчи мутахассисКомбинацияланган қўлқоп3
Ип газлама комбинезон ёки халат12
6.Ҳайвонот боғи мутахассисиРезина фартук12
Чарм ёки резина этик12
Комбинацияланган қўлқоп2

Ташқарида ишлашда қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
7.АравакашСувни ўтказмайдиган плаш (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Ип газлама халат12
8.Либосчи, гримчиИп газлама халат12
Комбинацияланган қўлқоп3
9.Кимёвий текшириш бўйича лаборантКислота ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама халат12
Резина фартук (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Резина қўлқоп3
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча
10.Ганчкор, ҳайкалтарош-техник, моделсоз уста, қуйма жисмларни қолипловчи, рассомлик макетларини ясовчиИп газлама халат12
Резина фартук (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Комбинацияланган қўлқоп3
11.Саҳна қурувчи, реквизитчи, униформачи, дор мосламалари билан шуғулланувчи машинист, саҳна юқорисидаги ишларда банд бўлган ходимИп газлама ярим комбинезон12
Комбинацияланган қўлқоп3

Юқоридаги ишларда банд бўлганда қўшимча равишда:

Ҳимояловчи камар (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
12.Шамоллатиш ва совутиш ускуналари мутахассиси, машинистИп газлама ярим комбинезон12
Комбинацияланган қўлқоп3
13.Овоз бериш мосламалари механиги, овоз операториИп газлама ярим комбинезон12
Комбинацияланган қўлқоп3
Шовқинга қарши наушниклар (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
14.Идиш ювувчиКўкракпешли ип газлама фартук12
Резина енгчаЯроқсиз бўлгунча
15.Саҳна электр тармоғи устасиИп газлама костюм12
Диэлектрик қўлқоп (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча

Ташқарида саҳна ўрнатишда қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
16.МассажчиИп газлама халат12
Комбинацияланган қўлқоп3
17.Саҳна ёритувчиИп газлама ярим комбинезон12
Комбинацияланган қўлқоп3
Диэлектрик қўлқоп (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Диэлектрик калиш (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
18.Хлорловчи ускуна операториИп газлама халат12
Резина фартук6
Резина қўлқоп (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Противогаз (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
19.Буюм ва декорацияга олов ўтказмайдиган моддани сингдирувчи, рассом устахонасида ёрдамчи ишчиИп газлама костюм12
Кўкракпешли резина фартук12
Комбинацияланган қўлқоп3
20.Аттракцион, тир хизматчиси, қайиқлар бекати ишчиси, чипта назоратчисиИп газлама халат12
Ип газлама қўлқоп3
21.Ясси спорт анжомларини таъмирловчиИп газлама халат12
Кўкракпешли резина фартук12
Ип газлама қўлқоп3
22.Ноёб ва нодир китоблар, қўлёзмалар ва ҳужжатларни қайта тикловчиИп газлама халат12
Ип газлама қўлқоп3
23.Мусиқа асбобларини таъмирловчиИп газлама халат12
24.Иссиқхона ва оранжерея хўжалиги боғбониИп газлама ярим комбинезон12
Комбинацияланган қўлқоп3
25.Ишлаб чиқариш мосламалари, шамоллатиш қурилмалари ва коммуникацияларга хизмат кўрсатувчи чилангар-таъмирловчи, механик, устаИп газлама ярим комбинезон12
Комбинацияланган қўлқоп3
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча
РеспираторЯроқсиз бўлгунча
26.Ҳайвонлар терисини қайта ишловчи таксидермистКўкракпешли резина фартук12
Резина енгча12
Комбинацияланган қўлқоп3
27.От ўргатувчиИп газлама костюм12
Комбинацияланган қўлқоп3
28.Декорация ўрнатувчиИп газлама костюм12
Комбинацияланган қўлқоп3
Нам ўтказмайдиган плаш (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
29.Кимёвий усулда сув тозалаш мосламаси устасиИп газлама халат12
Кўкракпешли резина фартук12
Резина енгча (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Резина қўлқоп6
Резина этик24
Ип газлама қалпоқ ёки рўмол24

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
30.АрхивчиИп газлама костюм12
Ип газлама қўлқоп6
31.Вивария ва террариумдаги (сувда ва қуруқликда судралиб юрувчи) жониворларга қаровчиИп газлама халат12
Кўкракпешли резина фартук12
Резина этик12
Резина қўлқоп12
Ип газлама қалпоқ ёки рўмол24

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
32.Юк ташувчиБрезент куртка12
Тиззаси брезент ҳимояли ип газлама шим12
Брезент қўлқоп3
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
33.ГардеробчиИп газлама халат12
34.Кўча супурувчиИп газлама халат12
Ип газлама қалпоқ ёки рўмол36
Нам ўтказмайдиган плаш36
Комбинацияланган қўлқоп3
Резина этик12
35.Санитар-дезинфекцияловчиИп газлама халат12
Резина қўлқоп12
Резина этик12
36.Тош йўнувчиИп газлама ярим комбинезон12
Чарм пойабзал12
Кафти чармли ип газлама қўлқоп6
37.Омборхона ишчисиИп газлама халат12
Комбинацияланган қўлқоп3
Чарм пойабзал12

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
38.Меҳмонхона хўжалик бекасиИп газлама халат12
Ип газлама қўлқоп3
39.ОтбоқарИп газлама костюм12
Резина этик12
Кўкракпешли брезент фартук12

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
40.Тунука устасиИп газлама костюм12
Брезент шим12
Брезент қўлқоп2
Ҳимоя каскаси (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча
41.Рассомчилик буюмларини локловчи, бўёқчиИп газлама халат12
Ип газлама қўлқоп3
РесператорЯроқсиз бўлгунча
42.Қўл пуркагичда ишлайдиган бўёқчиИп газлама комбинезон12
Чарм пойабзал12
Ип газлама шлем12
РеспираторЯроқсиз бўлгунча
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча
43.Махсус идиш ва қопларни қайта ишловчи, ювувчи, тозаловчиСув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама комбинезон12
Кўкракпешли резина фартук12
Резина этик12
Резина қўлқоп6
РеспираторЯроқсиз бўлгунча
44.Бўёқ қолдиқларини ювувчиСув ўтказмайдиган ип газлама костюм12
Резина фартук12
Резина этик12
Резина қўлқоп3

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
45.Шамоллатиш, совутгич ва ҳаво ҳайдаш мосламалари машинистиИп газлама костюм12
Комбинацияланган қўлқоп3
46.Юкларни ортиш-тушириш машинаси машинистиИп газлама комбинезон12
Чарм ботинка12
Комбинацияланган қўлқоп3

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
47.Махсус кийимларни тозаловчи машинист, кийимларни қўлда ювувчиКўкракпешли резина фартук6
Резина этик12
Резина қўлқоп6
Чанг ўтказмайдиган ип газлама костюм12
48.Парк ва боғларда ўт ўриш комбайн (газонакаситель) машинистиБрезент шим12
Комбинацияланган қўлқоп3
Ип газлама костюм12
49.Махсус оёқ кийимларни таъмирловчиКўкракпешли резина фартук6
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча
Ип газлама комбинезон12
50.БоғбонИп газлама халат12
Комбинацияланган қўлқоп3
Резина ёки кирза этик12

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
51.Чилангар-сантехникКомбинацияланган қўлқоп3
Резина этик12
Ип газлама комбинезон12
52.ДурадгорКомбинацияланган қўлқоп3
Ип газлама халат12
53.ТикувчиИп газлама халат12
54.ФаррошКомбинацияланган қўлқоп3
Ип газлама халат12

Якуний қоида Мазкур Намунавий нормалар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишилган. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА 2012 йил 1 март Маданият ва спорт ишлари вазири Т. ҚЎЗИЕВ 2012 йил 1 март (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 126-модда)

Ушбу қонунга риоя қилишда ёрдам керакми?

Ташкилотингизни қонунчилик талабларига мувофиқлаштиришда ёрдам берамиз.