ВМ қарори № 637, 61-бўлим
3-СОН РЎЙХАТИ. XXVII. РАДИОАКТИВ МОДДАЛАР, ИОНЛАШТИРУВЧИ НУРЛАНИШ МАНБАЛАРИ ВА БЕРИЛЛИЙ БИЛАН ИШЛАШДА
| Т/р | Касблар | МХСК-08 бўйича коди |
|---|---|---|
| 3-1877 | 1. Тадқиқот, транспорт ва тажриба-саноат ядро реакторлари ва уларнинг прототиплари устидаги ишларида | |
| 3-1878 | Технологик сувни олиб келинган радиоактивлик ва радиоактив парчалардан тозалаш ишларида, шунингдек радиациявий хавфли шароитларда тозалаш қурилмаларининг технологик ускуналарини таъмирлашда доимий банд бўлган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар | |
| 3-1879 | 1 ва 2-тоифали ишлар олиб бориладиган атом электр станцияларининг технологик асбоб-ускуналари ва жиҳозларини сақлашда бинолар, кемалар иншоотлари ичида доимий равишда банд бўлган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар | |
| 3-1880 | 2. Корхоналарда, илмий-тадқиқот институтларида, лабораторияларда, конструкторлик ва тажриба-конструкторлик ташкилотларида ишлаш | |
| 3-1881 | Иш жойида фаоллиги камида 0,1 милликюри радий 226 ёки радиоактив моддаларнинг радиотоксиклиги эквиваленти бўлган радиоактив моддалар билан доимий равишда ишлайдиган ва ушбу шароитларда технологик асбоб-ускуналарни таъмирлаш билан банд бўлган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар | |
| 3-1882 | 3. Радиоактив моддалар билан боғлиқ бўлган ерустидаги геологик қидирув ишлари | |
| 3-1883 | Ишчи, радиоактив рудалари (маъданлари) билан ишлашда доимий банд бўлганда | |
| 3-1884 | 4. Корхоналар, ташкилотлар, тиббиёт муассасаларидаги ишлаб чиқариш санитария лабораторияларида, шу жумладан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг радиологик лабораторияларида, ядровий объектлар хавфсизлигини назорат қилиш хизматлари ва радиациявий хавфсизлик идоравий хизматларидаги ишлар | |
| 3-1885 | Ишчи ва мутахассис, ядро реакторларига, атом электр станцияларига хизмат кўрсатиш ва радиация ёки бериллий хавфи шароитида радиактив моддалар ва бериллий ишлаб чиқариш билан доимий равишда банд бўлганда | |
| 3-1886 | 5. Тезлаштирувчи қурилмаларда ишлаш, нейтрон чиқиши секундига 10 дан 9 гача ва ундан юқори бўлган нейтрон генераторларида | |
| 3-1887 | Экстремал ва эксплуатацион ишларда радиациявий хавфли шароитларда доимий ва бевосита банд бўлган ишчи, раҳбар ва мутахассислар | |
| 3-1888 | Ишчи ва мутахассис, ускуналарни таъмирлаш билан банд бўлганда (хақиқий ишлаган вақт учун) | |
| 3-1889 | 6. Радиоактив моддаларни кўмиш ва ташиш бўйича ишлар; радиоактив моддалар ва бериллий билан ифлосланган иш кийимлари ва ускуналарини зарарсизлантириш, газсизлантириш ва чангни тозалаш бўйича ишлар | |
| 3-1890 | Радиоактив моддаларни, радиоактив чиқиндиларни ва бериллийни юклаш, тушириш, қайта юклаш, ташиш, йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва кўмиш, шунингдек ускуналарни, биноларни, транспорт воситаларини зарарсизлантириш, деактивациялаш, йиғиш, таъмирлаш ва тозалаш, иш кийимларини зарарсизлантириш ва чангдан тозалашда доимий банд бўлган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар | |
| 3-1891 | Санитария назорат ўтиш жойи (душ) ходимлари | |
| 3-1892 | 7. Бошқа ишлар | |
| 3-1893 | Эҳтиёт қисмлар ва мосламаларни синовчии, уста ва катта уста, 25 киловольт ва ундан юқори кучланишли стендларда электр нурли қувурларни синовдан ўтказишда банд бўлганда | |
| 3-1894 | Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг истеъмол қилинишини чеклаш жорий этилган ядровий объектларида содир бўлган авария натижасида радиоактив ифлосланишга учраган ҳудудларда иш билан банд бўлган ишчилар |
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатини ҳамда рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 637-сон қарори, 10.10.2025
← Олдинги бўлим
Бўлим 60. 3-СОН РЎЙХАТИ. XXVI. СУНЪИЙ ВА СИНТЕТИК ТОЛАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
Кейинги бўлим →
Бўлим 62. 3-СОН РЎЙХАТИ. XXVIII. УМУМИЙ КАСБЛАР
Қўшни бўлимлар
- 573-СОН РЎЙХАТИ. ХХIII. БИНОЛАР, ИНШООТЛАР ВА БОШҚА ОБЪЕКТЛАРНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, ТЕХНИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ТАЪМИРЛАШ
- 583-СОН РЎЙХАТИ. XXIV. ТРАНСПОРТ
- 593-СОН РЎЙХАТИ. ХХV. АЛОҚА
- 603-СОН РЎЙХАТИ. XXVI. СУНЪИЙ ВА СИНТЕТИК ТОЛАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
- 623-СОН РЎЙХАТИ. XXVIII. УМУМИЙ КАСБЛАР
- 633-СОН РЎЙХАТИ. XXIX. АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИ ВА САНОАТИ
- 643-СОН РЎЙХАТИ. II ҚИСМ. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАР УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ БЕРИШ ТАШКИЛОТЛАРИ, МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИ, ҲАРБИЙ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР, ТАРБИЯВИЙ КОЛОНИЯЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИ
- 653-СОН РЎЙХАТИ. III ҚИСМ. ИХТИСОСЛАШГАН ТИББИЙ МУАССАСАЛАРНИНГ ШИФОКОРЛАРИ ВА ЎРТА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.