ВМ қарори № 637, 63-бўлим

3-СОН РЎЙХАТИ. XXIX. АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИ ВА САНОАТИ

Т/рКасбларМХСК-08 бўйича коди
3-18981. Физик ва кимёвий ажратиш усуллари билан барқарор изотопларни ишлаб чиқариш
3-1899Ишчи, раҳбар ва мутахасс, доимий равишда юқори зичликдаги ёки юқори кучланишли магнит майдонларида элементларни ажратиш билан банд бўлганда
3-19002. Уран газ диффузия ажратиш учун фильтрлар ишлаб чиқариш
3-1901Ишчи, раҳбар ва мутахассис, технологик жараёнда ва технологик ускуналарни таъмирлашда доимий банд бўлганда
3-19023. Саноат ядро реакторлари, атом электр станциялари ва атом иссиқлик таъминоти станцияларида ишлаш
3-1903Ишчи, раҳбар ва мутахассис, реакторлар учун индуксияланган радиоактивликка эга тузлардан технологик сувни тайёрлаш ва тозалаш учун гидротехника иншоотлари устахоналари ва ҳудудларида доимий ишларда банд бўлганда
3-1904Ишчи, раҳбар ва мутахассис, технологик сувни қўзғатилган радиоактив ва радиоактив парчалар билан тузлардан тозалаш, шунингдек, радиоактив моддалар билан ифлосланган тозалаш мосламаларининг технологик ускуналарини таъмирлаш билан доимий банд бўлгада
3-1905Ишчи, раҳбар ва мутахассис, ускуналар ва қурилмаларни ишлаб чиқариш ёки таъмирлаш жараёнида, радиоактив моддалар билан ифлосланган материаллар билан ишлашда доимий равишда банд бўлганда
3-1906Ишчи ва мутахасслар, доимий равишда радиациявий хавфли шароитларда технологик муҳит намуналарини танлаш ва тайёрлаш билан банд бўлганда
3-19074. Тоғ-кимё комбинатининг ерости шароитларида ишлаш
3-1908Ишчи, раҳбар ва мутахасислар, 2-сонли рўйхат XXIV бандида кўзда тутилмаган, ерости ишларида доимий банд бўлганда
3-19095. Литий гидрид маҳсулотларини ишлаб чиқариш
3-1910Ишчи, раҳбар ва мутахассислар, доимий ва тўғридан-тўғри литий гидриддан маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ва ишлаб чиқариш биноларида технологик ускуналарни таъмирлашда банд бўлганда
3-19116. Тайёр махсус маҳсулотлар, шу жумладан радиоактив моддалар бўлган компонентлар ва қисмлар учун омборлар ва сақлаш жойларидаги ишлар
3-1912Махсус буюмларни юклаш, тушириш ва сақлаш жараёнида доимий равишда радиация хавфи шароитида банд бўлган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар
3-19137. Радиоактив моддаларни, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ва таркибида радиоактив моддалар бўлган махсус моддаларни ташиш
3-1914Ишчи ва мутахассис, радиоактив моддаларни, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ва таркибида радиоактив моддалар бўлган махсус буюмларни цехлараро ва заводлараро ташиш билан доимий банд бўлганда
3-1915Ишчи ва мутахассис, ҳақиқий иш вақти давомида муҳрланган радиоактив манбаларни алмаштириш билан жиҳозларни ўрнатиш билан банд бўлганда
3-19168. Радиация ва бериллий хавфи мавжуд шароитларда ишлаш
3-1917Цехдан ташқари тузилмага эга бўлган заводлар, ишлаб чиқариш бинолари, устахоналар, шахталар, конлар, каръерлар, назорат-қабул инспекцияси ва ҳарбий қабул қилиш негизида тоғ-кон бошқармасининг мутахассиси ва раҳбари, 2-сонли рўйхатнинг XXIV бандида назарда тутилган ерости шароитида ишлаб чиқаришдаги радиация ёки бериллий хавфи шароитида тўлиқ иш куни бўлмаган ишларда банд бўлганда

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатини ҳамда рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 637-сон қарори, 10.10.2025

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни бўлимлар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.