Меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун 3-моддаси
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва қонуннинг қўлланиш соҳаси
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ушбу Қонун ва унга мувофиқ чиқариладиган бошқа меъёрий ҳужжатлардан иборат бўлади. Ушбу Қонун мулк ва хўжалик юритиш шакли турлича бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар* билан, шу жумладан айрим ёлловчилар билан меҳнат муносабатларида турган барча ишловчилар; кооперативларнинг аъзолари, ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва умумий таълим мактабларининг ўқувчилари; корхоналарда ишлашга жалб этиладиган ҳарбий хизматчилар; муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар; суд ҳукми билан жазони ўтаётган шахслар, ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари корхоналарида ёки ҳукмлар ижросини амалга оширувчи идоралар белгилайдиган корхоналарда ишлаш даврида, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб ташкил этиладиган бошқа турдаги меҳнат фаолияти иштирокчиларига нисбатан амал қилади. * Матнда бундан кейин «корхоналар» деб юритилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнат муҳофазаси тўғрисида"ги Қонуни
№ 839-XII, 06.05.1993 (№ ЎРҚ-410, 22.09.2016 таҳриридаги)
← Олдинги модда
Модда 2. Меҳнатни муҳофаза қилиш
Кейинги модда →
Модда 4. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати
Қўшни моддалар
- 1 ·Фуқароларнинг меҳнатни муҳофаза қилинишига бўлган ҳуқуқлари
- 2 ·Меҳнатни муҳофаза қилиш
- 4Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати
- 5 ·Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш
- 6Жамоат бирлашмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш муаммоларига оид қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этиши
- 7Меҳнатни муҳофаза қилишга оид халқаро шартномалар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.