Меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун 7-моддаси

Меҳнатни муҳофаза қилишга оид халқаро шартномалар

Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва фуқаролари халқаро шартномалар ва битимлар асосида ишларни бажараётганларида, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича уларда кўзда тутилган талаблар агар ўзгача шартлашилмаган бўлса, ушбу Қонунга, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунларига мувофиқ қўлланади. Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ишлаётган чет эл фуқаролари учун меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига доир муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари манфаатдор томонларнинг ўзаро битимлари билан белгилаб қўйилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнат муҳофазаси тўғрисида"ги Қонуни

№ 839-XII, 06.05.1993 (№ ЎРҚ-410, 22.09.2016 таҳриридаги)

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.