Меҳнат кодекси 549-моддаси

Меҳнат низолари бўйича комиссияга ариза бериш тартиби

Ходимнинг меҳнат низолари бўйича комиссияга келиб тушган аризаси рўйхатдан ўтказилиши шарт. Ходимнинг меҳнат низолари бўйича комиссияга берилган аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак: сана (ходим ўз ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган ва у комиссияга мурожаат қилиш учун муддатнинг ўтиши бошланишини қайси сана билан боғласа, ўша сана); ходимнинг важларини тасдиқловчи ўзида мавжуд бўлган важлар; ходимнинг талаблари; аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.