Меҳнат кодекси 550-моддаси

Якка тартибдаги меҳнат низосини меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқиш учун тайёрлаш

Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлис ўтказилгунига қадар: якка тартибдаги меҳнат низосини тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бўлган ҳолатларни аниқлайди (исботлаш предметини аниқлайди); низони ҳал қилишда таяниш керак бўлган қонунлар ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар доирасини аниқлайди; низони кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг таркибини аниқлаштиради; ҳар бир тараф ўз талабларини асослаш учун тақдим этиши керак бўлган далиллар рўйхатини белгилайди.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.