Меҳнат кодекси 511-моддаси
Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги меҳнат шартномасини бекор қилиш
Ходим якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу тадбиркорни етти календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақли. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш муддати ходим ва якка тартибдаги тадбиркорнинг келишувига кўра қисқартирилиши мумкин. Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор ходим билан тузилган меҳнат шартномасини унда назарда тутилган асосларга кўра бекор қилишга ҳақлидир. Ходим билан якка тартибдаги тадбиркор ўртасида тузилган меҳнат шартномасида содир этилганлиги учун меҳнат шартномасини ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандига мувофиқ бекор қилишга йўл қўйиладиган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати назарда тутилиши мумкин. Ходимни меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатлари, шунингдек меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасини ҳамда бошқа компенсация тўловларини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари меҳнат шартномасида белгиланади. Якка тартибдаги тадбиркор ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўхтатиб турилган ҳолларда ходимнинг ўртача иш ҳақи икки ҳафта давомида сақланиб қолади. Ушбу муддат тугаганидан кейин якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолияти тўхтатиб турилиши муносабати билан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ходимга ушбу шартномада назарда тутилган миқдорда, лекин ходимнинг икки ҳафталик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда компенсация тўлаган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Мазкур миқдордаги пулли компенсация якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятининг бир ҳафтадан ортиқ давом этган тўхтатиб турилиши даврида, ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилган тақдирда ҳам тўланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 510. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартларининг ўзгартирилиши
Кейинги модда →
Модда 512. Якка тартибдаги тадбиркорда ишлайдиган ходимларнинг меҳнат стажи
Қўшни моддалар
- 507Умумий қоидалар
- 508Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги меҳнат шартномаси
- 509Иш ва дам олиш режими
- 510Якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартларининг ўзгартирилиши
- 512Якка тартибдаги тадбиркорда ишлайдиган ходимларнинг меҳнат стажи
- 513Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги якка тартибдаги меҳнат низоларини ҳал этиш
- 514Уй ишчилари
- 515Уй ишчиси билан тузиладиган меҳнат шартномаси
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.