Микрофирмалар жумласига киритилган иш берувчиларда (бундан буён матнда иш берувчи бўлган микрофирма деб юритилади) ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ушбу параграфда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Агар иш берувчи бўлган микрофирма тадбиркорлик субъектларининг белгиланган таснифига мувофиқ микрофирмалар жумласига кирмай қолса, давлат статистика органлари томонидан иш берувчи бўлган микрофирма тўғрисида тегишли маълумотлар киритилган пайтдан эътиборан ушбу иш берувчида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ушбу параграфда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинмаган ҳолда амалга оширилиши керак.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 503. Спортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Кейинги модда →
Модда 505. Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ички ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномалари билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш
Қўшни моддалар
- 500Транспорт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 501Педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 502Тиббиёт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 503Спортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 505Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ички ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномалари билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш
- 506Иш берувчи бўлган микрофирма ходимлари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш
- 507Умумий қоидалар
- 508Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги меҳнат шартномаси
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.