Меҳнат кодекси 505-моддаси
Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ички ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномалари билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш
Иш берувчи бўлган микрофирма ички ҳужжатларни (ички меҳнат тартиби қоидаларини, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомни, мукофотлаш ҳақидаги низомни, сменалар жадвалини ва бошқаларни) қабул қилишдан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Бунда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун иш берувчи бўлган микрофирма ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ички ҳужжатлар билан тартибга солиниши зарур бўлган шартларни киритиши керак. Мазкур меҳнат шартномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган намунавий шакл асосида тузилади. Иш берувчи бўлган микрофирмаларга ишга кирувчи шахслар билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси ёхуд муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин. Иш берувчи бўлган микрофирмаларнинг ходимларига ушбу микрофирмадаги иш стажи учун қўшимча меҳнат таътили берилиши мумкин, унинг давомийлиги ва уни бериш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади. Иш берувчи бўлган микрофирма ходимни меҳнат шароитларининг ўзгариши (ушбу Кодекснинг 137-моддаси биринчи қисми) ва иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши (ушбу модданинг 146-моддаси биринчи қисми) тўғрисида камида бир ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 504. Умумий қоидалар
Кейинги модда →
Модда 506. Иш берувчи бўлган микрофирма ходимлари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш
Қўшни моддалар
- 501Педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 502Тиббиёт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 503Спортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 504Умумий қоидалар
- 506Иш берувчи бўлган микрофирма ходимлари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш
- 507Умумий қоидалар
- 508Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги меҳнат шартномаси
- 509Иш ва дам олиш режими
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.