Меҳнат кодекси 416-моддаси

Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги

Ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги қуйидагилардан ошиши мумкин эмас: ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган ходимлар учун — олти кунлик иш ҳафтасида — тўрт соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — беш соатдан, ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун эса олти кунлик иш ҳафтасида — олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — етти соату ўттиз дақиқадан; ўқув йили давомида ишни ўқиш билан бирга олиб борувчи умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган ўқувчилари учун — олти кунлик иш ҳафтасида — икки соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — икки соату ўттиз дақиқадан, ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ўқувчилари учун эса олти кунлик иш ҳафтасида — уч соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — тўрт соатдан. (416-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.