Меҳнат кодекси 407-моддаси
Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар
Икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади. Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин. Болани овқатлантириш учун танаффуслар фақат ота-онадан бири болани парваришлаш таътилида бўлмаган ва бундай танаффуслардан фойдаланмаётган тақдирда берилади. Болани овқатлантириш учун танаффусларнинг аниқ давомийлиги ва уларни бериш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан белгиланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 406. Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган таътиллар
Кейинги модда →
Модда 408. Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ҳомиладор аёллар учун кафолатлар
Қўшни моддалар
- 403Ҳомиладор аёлларга антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилиши
- 404Ҳомиладорлик ва туғиш таътили
- 405Болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътиллари
- 406Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган таътиллар
- 408Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ҳомиладор аёллар учун кафолатлар
- 409Уч ёшгача бўлган боласи бор ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар
- 410Оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслардан бирига кафолатлар бериш шарти
- 411Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.