Меҳнат кодекси 409-моддаси
Уч ёшгача бўлган боласи бор ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар
Уч ёшгача боласи бор аёл ёхуд уч ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга фақат ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 1, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда уларнинг бола парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Боласи уч ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилида бўлган ходим билан меҳнат шартномасини ходимнинг малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига лойиқ эмаслиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ бекор қилишга ходим таътилдан чиққан кундан эътиборан бир йил ичида йўл қўйилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 408. Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ҳомиладор аёллар учун кафолатлар
Кейинги модда →
Модда 410. Оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслардан бирига кафолатлар бериш шарти
Қўшни моддалар
- 405Болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътиллари
- 406Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган таътиллар
- 407Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар
- 408Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ҳомиладор аёллар учун кафолатлар
- 410Оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслардан бирига кафолатлар бериш шарти
- 411Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар
- 412Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг меҳнатини қўллаш тақиқланадиган ишлар
- 413Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.