Меҳнат кодекси 385-моддаси
Кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар
Олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари: биринчи ва иккинчи курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида — камида ўн календарь кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларидаги сиртқи таълим шакли бўйича эса — камида ўттиз календарь кун; учинчи ва ундан юқори курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида — камида ўттиз календарь кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларидаги сиртқи таълим шакли бўйича эса — камида қирқ календарь кун муддатга ҳар йили берилади. (385-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилганига нисбатан давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши мумкин. Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади. Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига бир марта йўлкира ҳақининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди. Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 384. Олий таълим ташкилотларига ўқишга кираётган ходимлар учун кафолатлар
Кейинги модда →
Модда 386. Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар бериш тартиби
Қўшни моддалар
- 381Ишлаб чиқариш таълими тугалланганидан кейин ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 382Ишлаб чиқариш таълими шартномасини бекор қилиш асослари
- 383Ишни таълим билан бирга олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиш
- 384Олий таълим ташкилотларига ўқишга кираётган ходимлар учун кафолатлар
- 386Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар бериш тартиби
- 387Ижодий таътиллар
- 388Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари тушунчаси
- 389Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари таснифи
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.