Меҳнат кодекси 353-моддаси

Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар учун иш берувчи томонидан ажратиладиган маблағлар ва материаллар

Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун иш берувчи томонидан зарур маблағлар ва материаллар ажратилади. Бу маблағлар ва материалларни бошқа мақсадларга сарфлаш тақиқланади. Мазкур маблағлар ва материаллардан фойдаланиш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан белгиланади. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш фондини ташкил этишга ҳақли. Ходимлар меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар ўтказилиши муносабати билан чиқимдор бўлмайди. Меҳнат жамоалари, касаба уюшмаси қўмиталари меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ва материаллардан фойдаланилишини назорат қилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.