Меҳнат кодекси 325-моддаси
Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда қўшимча харажатларни компенсация қилиш
Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги учун жавобгар бўлган иш берувчи ушбу Кодекснинг 323-моддасида ва 324-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловлардан ташқари жабрланувчига меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли келиб чиққан қўшимча харажатларнинг ўрнини қоплаши шарт. Даволаниш, протезлаш, қўшимча овқатланиш, дори воситаларини сотиб олиш, санаторий-курортда даволаниш харажатлари, шу жумладан жабрланувчининг, зарур ҳолларда эса уни кузатиб борувчи шахснинг ҳам даволаниш жойига бориш ва қайтиш йўлкираси ҳақини тўлаш, ўзгаларнинг парвариши, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш ва бошқа турдаги ёрдам учун харажатлар, агар у тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан ушбу турдаги ёрдамга муҳтож деб топилса ҳамда уларни тегишли ташкилотлардан бепул олиш ҳуқуқига эга бўлмаса, шунингдек жабрланувчи ва иш берувчи ўртасида зиённинг ўрнини қоплаш бўйича низо юзага келган тақдирда ҳамда низо жабрланувчининг фойдасига ҳал бўлган тақдирда кўрсатилган юридик ёрдам учун адвокатга ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қопланиши лозим. Дориларни сотиб олиш харажатлари даволовчи шифокор ёзиб берган белгиланган шаклдаги рецепт ва сотиб олинган дорилар кўрсатилган ҳолдаги тўлов чеки тақдим этилганидан кейин иш берувчи томонидан тўланади. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг уй шароитида парваришлаш зарурати тўғрисидаги хулосаси талаб этилмайди (бундан улар махсус тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ҳоллар мустасно). Ушбу моддада кўрсатилган бир неча ёрдам турига муҳтож бўлган жабрланувчига ҳар бир ёрдам турини олиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 324. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан йўқотилган иш ҳақининг ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ойлик тўловлар миқдори
Кейинги модда →
Модда 326. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда меҳнат шартномаси тарафларининг аралаш жавобгарлиги
Қўшни моддалар
- 321Иш берувчининг ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш мажбурияти
- 322Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан амалга ошириладиган тўловлар
- 323Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақа миқдори
- 324Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан йўқотилган иш ҳақининг ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ойлик тўловлар миқдори
- 326Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда меҳнат шартномаси тарафларининг аралаш жавобгарлиги
- 327Боқувчи бўлган ходим вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахслар доираси
- 328Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш муддати
- 329Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланган тақдирда амалга ошириладиган тўловлар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.