Меҳнат кодекси 328-моддаси
Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш муддати
Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади: вояга етмаган шахсларга — ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар; ўн саккиз ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма уч ёшга тўлгунига қадар; эллик беш ёшдан ошган аёлларга ва олтмиш ёшдан ошган эркакларга — умрбод; ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига; марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар ўн тўрт ёшга тўлгунига қадар.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 327. Боқувчи бўлган ходим вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахслар доираси
Кейинги модда →
Модда 329. Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланган тақдирда амалга ошириладиган тўловлар
Қўшни моддалар
- 324Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан йўқотилган иш ҳақининг ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ойлик тўловлар миқдори
- 325Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда қўшимча харажатларни компенсация қилиш
- 326Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда меҳнат шартномаси тарафларининг аралаш жавобгарлиги
- 327Боқувчи бўлган ходим вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахслар доираси
- 329Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланган тақдирда амалга ошириладиган тўловлар
- 330Меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори
- 331Боқувчининг йўқотилган иш ҳақи ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ҳар ойлик тўловлар миқдори
- 332Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан қўшимча харажатларни компенсация қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.