Меҳнат нормасининг турлари қуйидагилардан иборат: вақт нормаси — муайян ташкилот учун энг маъқул бўлган ташкилий-техник шароитларда бир ходим ёки тегишли сон ва малакадаги ходимлар гуруҳи томонидан муайян иш бирлигини (битта маҳсулот, битта операцияни) бажариш учун зарур бўлган иш вақти миқдори. Қоида тариқасида, норма-соатда, киши-соатда, киши-дақиқада, сонияларда ҳисоблаб чиқилади. ишлаб чиқариш нормаси — муайян ташкилий-техник шароитларда вақт бирлигида бир ходим ёки муайян ташкилий-техник шароитларда тегишли сон ва малакадаги ходимлар гуруҳи томонидан смена давомида бажарилиши керак бўлган иш ҳажми; ходимлар сони нормаси — муайян ташкилий-техник шароитларда ишлаб чиқариш топшириғини бажариш учун зарур бўлган муайян касбий малакага эга ходимлар сони; хизмат кўрсатиш нормаси — смена давомида муайян ташкилий-техник шароитларда бир ходим ёки тегишли сон ва малакадаги ходимлар гуруҳи томонидан хизматлар кўрсатилиши керак бўлган асбоб-ускуналар, ҳудудларнинг майдонлари ва хизмат кўрсатиш объектларининг белгиланган бирлиги сони; алоҳида лавозимларни киритиш нормаси — тегишли давлат бошқаруви органи томонидан ташкилотнинг алоҳида вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган, бюджет ташкилотлари учун белгиланган ходимлар сони; бошқарилувчанлик нормаси — бевосита битта раҳбарга бўйсуниши керак бўлган ходимлар сони; малака нормаси — ходимнинг меҳнат вазифасини бажариши учун зарур бўлган малака (билим, маҳорат, кўникма) даражаси; давлат касбий стандартлари (касбий фаолият стандартлари) — ходимга муайян бир касбий фаолият турини амалга ошириш, шу жумладан муайян меҳнат вазифасини бажариш учун зарур бўлган малака тавсифлари; зарур меҳнат сарфларини белгиловчи бошқа нормалар. Меҳнатни ташкил этиш ва ҳақ тўлашнинг жамоавий шакллари шароитларида маҳсулотнинг аниқ ҳажмига, умуман технологик жараёнга ёки муайян ишлар (хизматлар) ҳажмига нисбатан белгиланадиган йириклаштирилган меҳнат нормалари, шунингдек қабул қилинган меҳнат нормалари негизида ҳисоблаб чиқилган ўзаро боғлиқ бўлган ишлар кўламини тавсифловчи пировард йириклаштирилган ўлчов (куб метр, квадрат метр, маҳсулотнинг мингта бирлиги ва бошқалар) бўйича белгиланадиган йириклаштирилган меҳнат нормалари қўлланилиши мумкин. Меҳнат нормалари тўлиқ иш вақти давомида тегишли малакага эга бўлган ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини тўлиқ бажаришга қодир бўладиган тарзда белгиланиши керак. Бир турдаги ишлар учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан намунавий (тармоқ, тармоқлараро, касбий ва бошқа) меҳнат нормалари тасдиқланади. (273-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 272. Меҳнатни нормалаштириш тушунчаси
Кейинги модда →
Модда 274. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш
Қўшни моддалар
- 269Иш ҳақидан ушлаб қолишни чеклаш
- 270Иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдорларини чеклаш
- 271Ходимнинг хоҳишига кўра амалга ошириладиган иш ҳақини тасарруф этиш
- 272Меҳнатни нормалаштириш тушунчаси
- 274Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш
- 275Меҳнат нормаларининг амал қилиш муддати
- 276Иш берувчининг меҳнат нормаларини бажариш учун зарур меҳнат шарт-шароитларини таъминлаш мажбуриятлари
- 277Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида нархларни аниқлаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.