Меҳнат кодекси 276-моддаси
Иш берувчининг меҳнат нормаларини бажариш учун зарур меҳнат шарт-шароитларини таъминлаш мажбуриятлари
Иш берувчи меҳнат нормаларининг бажарилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт. Бундай шарт-шароитлар жумласига қуйидагилар киради: бинолар, иншоотлар, машиналар, технологик жиҳозлар ва бошқа асбоб-ускуналарнинг соз ҳолатда бўлиши; ишларни бажариш учун зарур бўлган техник ҳужжатлар ва бошқа зарур ҳужжатлар билан ўз вақтида таъминлаш; меҳнат шартномасида шартлашилган ишларни бажариш учун зарур бўлган материаллар, асбоблар, бошқа воситалар ва буюмларнинг лозим даражада сифатли бўлиши, уларнинг ходимга ўз вақтида тақдим этилиши; меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган меҳнат шарт-шароитлари.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 275. Меҳнат нормаларининг амал қилиш муддати
Кейинги модда →
Модда 277. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида нархларни аниқлаш
Қўшни моддалар
- 272Меҳнатни нормалаштириш тушунчаси
- 273Меҳнат нормасининг турлари
- 274Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш
- 275Меҳнат нормаларининг амал қилиш муддати
- 277Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида нархларни аниқлаш
- 278Нормалаштирилган топшириқларни ва хизмат кўрсатиш нормаларини белгилаш
- 279Кафолатли тўловлар ва кафолатли қўшимча тўловлар тушунчалари
- 280Иш берувчининг ходимга кафолатли тўловларни амалга ошириш мажбурияти
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.