Меҳнат кодекси 139-моддаси
Ходимни бошқа ишга ўтказиш муддати
Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда у ўзи бажариш учун ўтказилган ишга киришиши керак бўлган сана белгиланиши керак. Ходимни бошқа ишга ўтказиш қайси муддатга амалга оширилаётганлигига қараб бошқа ишга ўтказиш турлари доимий ва вақтинчага ажратилади. Агар ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш юз берган бўлса, бундай ўтказиш муддати белгиланиши керак. Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати қуйидагилар воситасида белгиланиши мумкин: вақтинча ўтказишнинг умумий давомийлигини кунлар, ойлар, йиллар билан кўрсатиш; қайси ишга ўтказиш амалга оширилган бўлса, ўша ишни бажариш бошланадиган календарь санани ва ўтказиш муддати тугайдиган календарь санани кўрсатиш; бошқа ишга ўтиш муддати қайси ҳодисанинг юз бериши билан тугайдиган бўлса, ўша ҳодисани аниқлаш (вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ишга чиқиши ва бошқалар). Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган аввалги ишини бериши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 138. Ходимни бошқа ишга ўтказиш
Кейинги модда →
Модда 140. Ходимнинг бошқа ишга ўтказиш учун розилиги
Қўшни моддалар
- 135Меҳнат шартларини белгилаш ва ўзгартириш тартиби
- 136Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи
- 137Иш берувчининг меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш ҳуқуқи
- 138Ходимни бошқа ишга ўтказиш
- 140Ходимнинг бошқа ишга ўтказиш учун розилиги
- 141Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш
- 142Иш берувчи учун мажбурий бўлган, ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш
- 143Ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга доимий ўтказиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.