Меҳнат кодекси 142-моддаси
Иш берувчи учун мажбурий бўлган, ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш
Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги илтимоси иш берувчи томонидан қуйидаги узрли сабабларга кўра қаноатлантирилиши лозим: қайси тиббий хулосага мувофиқ ходим соғлиғининг ҳолатига кўра вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларини истисно этадиган ишга ўтказишга муҳтож бўлса, ўша тиббий хулосанинг мавжудлиги; қайси тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёл вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно этадиган ишга ўтказишга муҳтож бўлса, ўша тиббий хулосанинг мавжудлиги; икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ота-онанинг бири (васий) томонидан аввалги ишини бажариш мумкин эмаслиги; ушбу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ҳолларда. Ходимнинг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати, шунингдек бундай ўтказиш чоғида меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жамоа шартномасида белгиланиши мумкин, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 141. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш
Кейинги модда →
Модда 143. Ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга доимий ўтказиш
Қўшни моддалар
- 138Ходимни бошқа ишга ўтказиш
- 139Ходимни бошқа ишга ўтказиш муддати
- 140Ходимнинг бошқа ишга ўтказиш учун розилиги
- 141Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш
- 143Ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга доимий ўтказиш
- 144Иш берувчи учун мажбурий бўлган, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ходимни бошқа ишга ўтказиш
- 145Иш берувчининг ташаббусига кўра ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш
- 146Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.