Меҳнат кодекси 111-моддаси
Ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузишнинг асослилиги
Агар муддатли меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 112 ёки 113-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлса, ходим билан ушбу шартномани тузиш асослидир. Агар якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар бўлажак ишнинг хусусиятини ёки уни бажариш шартларини ҳисобга олган ҳолда номуайян муддатга белгиланиши мумкин бўлмаса, ушбу Кодекснинг 112-моддасига мувофиқ муддатли меҳнат шартномаси тузилади. Ушбу Кодекснинг 113-моддасида назарда тутилган ҳолларда муддатли меҳнат шартномаси меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви бўйича бўлажак ишнинг хусусиятини ва уни бажариш шартларини ҳисобга олмасдан тузилиши мумкин. Белгиланган муддатга тузилган меҳнат шартномаси бунинг учун ушбу Кодекснинг 112 ёки 113-моддасида назарда тутилган етарли асослар мавжуд бўлмаганда номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Муддатли шартномани тузиш сабаблари бўлиб хизмат қилган ҳолатларга ўрин қолмаган тақдирда, шунингдек юз бериши меҳнат шартномаси муддатининг тугаши билан боғлиқ бўлган ҳодиса содир бўлганига уч йилдан ошган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади. Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз белгиланган муддатга қайта тузилиши мумкин эмас. Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаганидан кейин, ушбу Кодекснинг 112 ёки 113-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда тарафлар унинг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бунда муддатли меҳнат шартномасининг жами муддати беш йилдан ошмаслиги керак. Агар муддатли меҳнат шартномасининг умумий муддати у узайтирилишидан олдин ва кейин беш йилдан ошган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб топилади, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ўзи билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар учун назарда тутилган ҳуқуқлар ва кафолатларни беришдан бош тортиш мақсадида муддатли меҳнат шартномаларини тузиш тақиқланади. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида муддатли меҳнат шартномасини тузишнинг асослилигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 110. Меҳнат шартномасининг муддати
Кейинги модда →
Модда 112. Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузиладиган ҳоллар
Қўшни моддалар
- 107Меҳнат шартномасининг реквизитлари
- 108Меҳнат шартномасининг кучга кириши ва ишнинг бошланиш санаси
- 109Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш
- 110Меҳнат шартномасининг муддати
- 112Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузиладиган ҳоллар
- 113Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин бўлган ҳоллар
- 114Меҳнат шартномасининг муддатини белгилаш усуллари
- 115Меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишнинг бажарилишини талаб қилишни тақиқлаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.