Меҳнат кодекси 105-моддаси
Меҳнат шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслиги
Меҳнат шартномасининг мазмунига: ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган; меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган; мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган; ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам ходимнинг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилмаслиги керак, агар улар киритилган бўлса, ҳақиқий бўлмайди. Меҳнат шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 104. Меҳнат шартномасининг мазмуни
Кейинги модда →
Модда 106. Меҳнат шартномасининг шакли
Қўшни моддалар
- 101Таклиф этилган шахсларга ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар
- 102Иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган ходимларни қайта ишга қабул қилиш тартиби
- 103Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари
- 104Меҳнат шартномасининг мазмуни
- 106Меҳнат шартномасининг шакли
- 107Меҳнат шартномасининг реквизитлари
- 108Меҳнат шартномасининг кучга кириши ва ишнинг бошланиш санаси
- 109Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.