Модда 255. Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари
Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 49, 492, 493, 50, 51 ва 229-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади. (255-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон) Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақлидир: меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун — меҳнат бўйича давлат инспекторлари, меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий инспекторлари; (255-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун — меҳнат бўйича давлат инспекторлари, меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари, меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертлари. (255-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)