ВМ қарори № 649, 61-бўлим

3-§. Матбаа корхоналари ва нашриётларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

710. Матбаа саноати объектларида ёзув териш дастгоҳлари ўрнатилган бўлим хоналаридаги столлар ва шкафлар зангламайдиган ёки рухланган пўлатдан ишланган туника ёхуд иссиқликка чидамли пластмасса билан қопланиши керак. 711. Дастгоҳ ва жиҳозларни тозалашда ёнғин хавфи мавжуд бўлмаган суюқликлар ва эритмалардан фойдаланиш зарур. 712. Ишлаб чиқаришга қаттиқ ҳолатда келтирилган елим, маҳаллий ҳаво тортувчи шамоллатиш тизимига эга бўлган махсус резервуарларда эритилиши керак. 713. Матбаа саноати объектларида қуйидагилар тақиқланади: а) қуйиш дастгоҳининг металл узатгичига намланган материалларни осиб қуйиш; б) қуйиш қозонига бўёқлар ва ёнувчи моддалар билан ифлосланган ёзиш материалларини солиш; в) ёзув териш дастгоҳлари устида ёки уларнинг ёнида ёнувчи тозаловчи моддалар ва мойланган идишларни сақлаш; г) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар сингиб қолган махсус кийимларда қуйиш аппаратига яқинлашиш ва дастгоҳларда ишлаш; д) гартоэритиш бўлинмаларининг полларини ёнувчан материаллар билан қоплаш; е) пресс йўлаги ёки иситувчи мосламада матрица материалини каучукнинг бензиндаги эритмаси билан қоплаш ёки очиқ усул билан графитлаш, шунингдек, уни иситиш қурилмаларида қуритиш; ж) бевосита стереотиплар ва гальваностереотиплар цехининг ўзида картонни намлаш ва тагликни очиқ усулда қуритиш.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни бўлимлар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.