ПКМ № 649, раздел 61
3-§. Матбаа корхоналари ва нашриётларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
710. Матбаа саноати объектларида ёзув териш дастгоҳлари ўрнатилган бўлим хоналаридаги столлар ва шкафлар зангламайдиган ёки рухланган пўлатдан ишланган туника ёхуд иссиқликка чидамли пластмасса билан қопланиши керак. 711. Дастгоҳ ва жиҳозларни тозалашда ёнғин хавфи мавжуд бўлмаган суюқликлар ва эритмалардан фойдаланиш зарур. 712. Ишлаб чиқаришга қаттиқ ҳолатда келтирилган елим, маҳаллий ҳаво тортувчи шамоллатиш тизимига эга бўлган махсус резервуарларда эритилиши керак. 713. Матбаа саноати объектларида қуйидагилар тақиқланади: а) қуйиш дастгоҳининг металл узатгичига намланган материалларни осиб қуйиш; б) қуйиш қозонига бўёқлар ва ёнувчи моддалар билан ифлосланган ёзиш материалларини солиш; в) ёзув териш дастгоҳлари устида ёки уларнинг ёнида ёнувчи тозаловчи моддалар ва мойланган идишларни сақлаш; г) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар сингиб қолган махсус кийимларда қуйиш аппаратига яқинлашиш ва дастгоҳларда ишлаш; д) гартоэритиш бўлинмаларининг полларини ёнувчан материаллар билан қоплаш; е) пресс йўлаги ёки иситувчи мосламада матрица материалини каучукнинг бензиндаги эритмаси билан қоплаш ёки очиқ усул билан графитлаш, шунингдек, уни иситиш қурилмаларида қуритиш; ж) бевосита стереотиплар ва гальваностереотиплар цехининг ўзида картонни намлаш ва тагликни очиқ усулда қуритиш.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 60. 2-§. Енгил саноат корхоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Следующий раздел →
Раздел 62. 4-§. Ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғозларни ишлаб чиқариш саноати объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Соседние разделы
- 572-§. Газ баллонли транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш шохобчаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 5837-боб. Лабораторияларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 5938-боб. Саноат объектларига (ишлаб чиқариш объектларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Металлургия корхоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 602-§. Енгил саноат корхоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 624-§. Ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғозларни ишлаб чиқариш саноати объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 635-§. Гугурт ишлаб чиқариш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 6439-боб. Сақлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий мақсаддаги омборлар ва базаларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 652-§. Қаттиқ ёқилғи омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.