Меҳнат кодекси 544-моддаси

Якка тартибдаги меҳнат низоларининг тарафлари

Якка тартибдаги меҳнат низосининг бир тарафи иш берувчи, бошқа тарафи эса ходим, илгари ушбу иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган шахс, иш берувчи меҳнат шартномасини тузишни рад этган тақдирда, иш берувчи билан шундай шартномани тузиш истагини билдирган шахс бўлади. Якка тартибдаги меҳнат низосининг ҳар бир тарафи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун вакилларни жалб қилишга ҳақлидир.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.