Меҳнат кодекси 301-моддаси
Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш асоси
Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади. Агар ходимнинг ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 300. Ходимнинг интизомий жавобгарлиги
Кейинги модда →
Модда 302. Хизмат текшируви тушунчаси
Қўшни моддалар
- 297Интизом тўғрисидаги уставлар ва низомлар
- 298Меҳнат тартибини тартибга солувчи ички ҳужжатлар қоидаларининг ҳақиқий эмаслиги
- 299Меҳнат учун рағбатлантириш
- 300Ходимнинг интизомий жавобгарлиги
- 302Хизмат текшируви тушунчаси
- 303Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш
- 304Хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссия тузиш
- 305Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.