Меҳнат кодекси 29-моддаси

Ваколатли давлат органлари томонидан ишга юбориш муносабати билан меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахсларнинг якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлари меҳнат шартномаси асосида уларни маҳаллий меҳнат органининг йўлланмаси бўйича «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ишга жойлаштириш натижасида юзага келади. Давлат грантлари бўйича таълим олган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар уларни олий таълим ташкилотининг тақсимот комиссияси томонидан берилган ишга юбориш йўлланмаси натижасида, меҳнат шартномаси асосида юзага келади. (29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Муқобил хизматга чақирилган фуқароларнинг якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлари уларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг муқобил хизматни ўташ жойини тайинлаш тўғрисидаги кўрсатмасига асосан ташкилотларга юборилиши натижасида, меҳнат шартномасига асосан юзага келади. (29-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни моддалар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.