Меҳнат кодекси 27-моддаси
Лавозимга сайланиш ёки тегишли лавозимни эгаллаш учун танловдан ўтиш натижасида меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
Агар лавозимга сайланиш ходимдан муайян меҳнат вазифасини бажаришни талаб этса, лавозимга сайланиш натижасида меҳнат шартномаси асосидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзага келади. Агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд ташкилот уставида (низомида) танлов бўйича эгалланиши лозим бўлган лавозимлар рўйхати ва ушбу лавозимларга танлов ўтказиш тартиби белгиланган бўлса, тегишли лавозимни эгаллаш учун танловдан ўтиш натижасида меҳнат шартномаси асосидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзага келади. (27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 26. Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларнинг юзага келиши
Кейинги модда →
Модда 28. Лавозимга тайинлаш ёки лавозимга тасдиқлаш натижасида меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
Қўшни моддалар
- 23Иш берувчининг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати
- 24Иш берувчининг ҳуқуқлари
- 25Иш берувчининг мажбуриятлари
- 26Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларнинг юзага келиши
- 28Лавозимга тайинлаш ёки лавозимга тасдиқлаш натижасида меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
- 29Ваколатли давлат органлари томонидан ишга юбориш муносабати билан меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
- 30Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлганда меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
- 31Ота-онадан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги мавжуд бўлганда меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.