Меҳнат кодекси 220-моддаси
Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили
Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади. Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари қонунчиликда ўзига иш стажи учун ҳар йилги узоқроқ қўшимча меҳнат таътиллари берилиши назарда тутилган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди. Қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, бошқа ички ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига бошқа иш берувчидаги ёхуд бошқа тармоқдаги иш стажини киритиш назарда тутилиши мумкин. Агар ходим иш берувчининг таклифига кўра ишга қабул қилинган бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига бошқа иш берувчидаги иш стажи киритилади. Микрофирмалар ходимларига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили ушбу Кодекснинг 505-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда берилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 219. Ҳар йилги қўшимча таътиллар
Кейинги модда →
Модда 221. Ҳар йилги меҳнат таътилларининг давомийлигини ҳисоблаб чиқариш
Қўшни моддалар
- 216Ҳар йилги меҳнат таътили тушунчаси ва турлари
- 217Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги
- 218Ҳар йилги асосий узайтирилган таътил
- 219Ҳар йилги қўшимча таътиллар
- 221Ҳар йилги меҳнат таътилларининг давомийлигини ҳисоблаб чиқариш
- 222Ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларини жамлаш тартиби
- 223Ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш ҳоллари
- 224Ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш тартиби
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.