Меҳнат кодекси 129-моддаси
Ишга қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов
Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов билан тузилиши мумкин: ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш; меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ходим томонидан қарор қабул қилиш. Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади. Қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди: ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий); захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар; давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар; ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар; ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар; жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар. Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 128. Ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш
Кейинги модда →
Модда 130. Дастлабки синов муддати
Қўшни моддалар
- 125Меҳнат дафтарчаси
- 126Меҳнат шартномаси шартлари бўйича тарафларнинг келишувга эришиши ва шартноманинг имзоланиши
- 127Иш берувчи томонидан ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариши ҳамда ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотларни ходимнинг меҳнат дафтарчасига ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш
- 128Ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш
- 130Дастлабки синов муддати
- 131Дастлабки синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилишини татбиқ этиш
- 132Дастлабки синов натижаси
- 133Меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.