ПКМ № 649, раздел 50
33-боб. Ҳаммомларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
492. Буғ хонасида тошли печ ёнмайдиган материаллар асосида ўрнатилиши керак. 493. Ҳаммомларда қуйидагилар тақиқланади: а) тошли печнинг электр тармоғига уланган электр иситгичини назоратсиз қолдириш; б) қўлбола ясалган иссиқлик электр иситгичларини ўрнатиш; в) ўчиқ ёки носоз терморегуляторли тошли печдан фойдаланиш; д) очиқ оловдан фойдаланиш. 494. Буғ хонаси автоматик тарзда ҳимояловчи ва 8 соатлик узлуксиз ишлагандан сўнг тўлиқ совитилгунга қадар ўчирувчи ҳамда буғ хонасидаги ҳарорат 110оC га етганда автоматик тарзда ўчирадиган ҳимоя воситасига эга электрда ишлайдиган тошли печ билан жиҳозланган бўлиши керак. Тошли печнинг қуввати буғ хонасининг ҳажмига мос келиши керак (ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ). Қаттиқ ёқилғида ишлайдиган буғли печларни ишлатишда иситиш печларига қўйилган ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш керак. Бундай ҳолатда ўт қалаш жойи буғ хонасидан ташқарида жойлашган бўлиши керак. 495. Буғ хонасини безашда баргли дарахтлар ёғочидан фойдаланиш керак. 496. Тошли печ ўрнатилган жойдаги буғ хонасининг деворлари полдан камида 1,4 m баландликда ёнмайдиган материаллар (ғишт, тош, сопол плиткалар ва бошқа шу каби материаллар) билан ишланган бўлиши керак. Бунда тошли печнинг ўт қалаш эшиги тепасидан ёнмайдиган материаллар билан қопланган жойнинг юқорисигача бўлган масофа камида 250 mm бўлиши керак. Ўт қалаш эшигидан қарама-қарши деворгача бўлган масофа 0,7 m дан кам бўлмаслиги керак. 497. Тошли печнинг юқори қисмидаги шифт остига ёнмайдиган иссиқликни тутувчи қалқон ўрнатилиши керак. Қалқоннинг ўлчами камида 1,2 х 1,2 m бўлиши керак. Қалқон ва шифт орасидаги масофа камида 0,05 m бўлиши керак. 498. Буғ хонанинг эшиги хонадан ташқарига чиқиш томонга очилиши лозим. 499. Буғ хонадаги эшик ва полнинг орасида 0,03 m дан кам бўлмаган бўшлиқ бўлишини таъминлаш керак.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 49. 6-§. Телевидение ва радионинг ҳаракатланувчи техник воситаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Следующий раздел →
Раздел 51. 34-боб. Ибодатхоналарнинг бино ва иншоотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Соседние разделы
- 463-§. Ёруғликни тартибга солиш станциялари, автотрансформатор хоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 474-§. Телекинопроекцион аппаратхоналар ва кино кўриш залларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 485-§. Видеоёзиш блокига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 496-§. Телевидение ва радионинг ҳаракатланувчи техник воситаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 5134-боб. Ибодатхоналарнинг бино ва иншоотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 5235-боб. Қишлоқ хўжалиги объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Қайта ишлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 532-§. Паррандачилик ва чорвачилик объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 543-§. Ўрим-йиғим ва сақлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.