ПКМ № 649, раздел 53
2-§. Паррандачилик ва чорвачилик объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
557. Ички (бириктирилган) вакуум-насос, иссиқлик ишлаб чиқариш, олов ёрдамида озуқа пишириш ва иситиш, шунингдек, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида йирик озуқа захирасини сақлаш учун хоналар ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилган бўлиши ҳамда тўғридан-тўғри ташқарига чиқиш жойлари билан таъминланиши керак. 558. Чорвачилик ва паррандачилик учун мўлжалланган биноларда транспорт воситалари, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун цехлар, омборлар ва автотургоҳларни ташкил этиш, шунингдек, хўжаликка техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш тақиқланади. Чорвачилик ва паррандачилик биноларига учқун сўндиргич билан жиҳозланмаган тракторлар, автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги машиналари кириши тақиқланади. 559. Чорвачилик учун мўлжалланган биноларнинг дарвозалари ва эшиклари фақат ташқарига очилиши ҳамда тўсиб қўйилмаган бўлиши керак. Дарвоза ва эшиклар олдидаги барча жойлар ҳар доим қордан тозаланган бўлиши керак. Кириш жойларига остона, зина ва бошқалар ўрнатилишига рухсат этилмайди. 560. Чорва моллари ва паррандаларни сақлаш учун биноларнинг дарвозалари ва эшиклари фақат осон очиладиган зулфинлар ёки илгаклар билан ёпилиши мумкин. Ушбу мақсадлар учун қулфлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. 561. Чорвачилик фермаларида (мажмуаларида) 20 ёки ундан ортиқ бош қорамоллар бўлганда гуруҳли боғлаш усулидан фойдаланиш керак. Боғлаш конструкцияси ёнғин содир бўлганда ҳайвонлар биноларни тезда тарк этишини таъминлаши керак. 562. Жун олиш қурилмасининг бензинли двигателини бинолардан 15 m масофада куруқ ўт ва қолдиқлардан тозаланган жойга ўрнатиш керак. Ёқилғи ва мойлаш материалларини сақлаш ёпиқ металл идишда жун олиш жойидан ва бинолардан 20 m масофада амалга оширилади. 563. Жун олиш жойида бир сменада тўпланадиган миқдордан ортиқ юнглар йиғилиши ҳамда йўлаклар ва чиқиш жойлари тўсиб қўйилиши тақиқланади. 564. Объект раҳбари чорвачилик ва паррандачилик биноларида (агар уларда чорва моллари ва паррандалар мавжуд бўлса) тунги навбатчиликни ташкил этади. 565. Электр брудерларни ўрнатиш ва ишлатишда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак: а) иситиш элементларидан тўшама ва ёнувчи буюмларгача бўлган масофа вертикал бўйича камида 80 sm ва горизонтал бўйича камида 25 sm бўлиши керак; б) иситиш элементлари заводда ишлаб чиқарилган бўлиши ва чўғланма зарраларни чиқариши истисно этилган бўлиши керак. Очиқ иситиш элементларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди; в) брудерларни электр энергияси билан таъминлаш тақсимлагичдан мустақил линияларда амалга оширилади. Ҳар бир брудер алоҳида ўчиргичлар билан таъминланган бўлиши керак; г) электр тақсимлаш қутиси электр тизимидан тўлиқ ўчириш мақсадида ўчиргичлар, шунингдек, қисқа туташув, ортиқча юкланиш ва ҳоказолардан ҳимоя қурилмалари билан таъминланиши керак; е) брудер остидаги ҳарорат режими автоматик равишда сақланиши керак. 566. Мобил ультрабинафша ускуналари ва уларнинг электр жиҳозлари ёнувчи материаллардан камида 1 m масофада ўрнатилиши лозим. Электр ва ультрабинафша ускуналарнинг элетр таъминоти симлари пол сатҳидан камида 2,5 m баландликда ва ёнувчи конструкциялардан 10 sm масофада ўтказилиши керак.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 52. 35-боб. Қишлоқ хўжалиги объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Қайта ишлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Следующий раздел →
Раздел 54. 3-§. Ўрим-йиғим ва сақлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Соседние разделы
- 496-§. Телевидение ва радионинг ҳаракатланувчи техник воситаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 5033-боб. Ҳаммомларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 5134-боб. Ибодатхоналарнинг бино ва иншоотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 5235-боб. Қишлоқ хўжалиги объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Қайта ишлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 543-§. Ўрим-йиғим ва сақлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 554-§. Пахта хом ашёсини йиғиш, ташиш, қуритиш, сақлаш ва бирламчи қайта ишлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 5636-боб. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
- 572-§. Газ баллонли транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш шохобчаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.