ПКМ № 649, раздел 51

34-боб. Ибодатхоналарнинг бино ва иншоотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.

Рассчитать стоимость

500. Шамдонлар, лампалар ва очиқ оловли бошқа қурилмалар ёнмайдиган асосларга ўрнатилиши керак. Улар қулаб тушишининг олдини олиш учун полга ишончли қотирилиши керак. 501. Ёнувчи суюқликлар (лампад, лампалар ва бошқалар учун) металл шкафларда сақланиши лозим. Хонада 5 L гача ёнувчи суюқликларни сақлашга рухсат этилади. 502. Лампад ва лампаларга ёнувчи суюқликларни қуйиш ёнмайдиган материалдан тайёрланган идиш устида синмайдиган ёпиқ идиш орқали амалга оширилиши керак. Лампад ва лампаларга ёнувчи суюқликларни тўлдириш фақат очиқ аланга бўлмаганда, электр иситиш мосламалари ёқиқ бўлганда эса — улардан камида 1 m масофада амалга оширилиши керак. 503. Намозхонадаги лампад ва лампаларни тўлдириш учун ёнувчи суюқликлар захираси синмайдиган ва зич ёпиладиган идишда сақланиши керак ва унинг миқдори кунлик талабдан кўп бўлмаслиги керак. 504. Ибодатхона иншоотларида ташриф буюрувчилар томонидан маросим ўтказилаётганда ҳар қандай ёнғин хавфи мавжуд бўлган ишларни амалга ошириш тақиқланади.

Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.

Раздел входит в документ

Об утверждении правил пожарной безопасности

Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020

Открыть документ целиком

Нужна помощь с применением этой статьи?

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.